Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича: “Ўзбекистон фуқаролари У.Абдухаликов, А.Калмуратов, Д.Ермекбаева жасадлари қариндошлари томонидан шахси аниқлаштирилиб, Бош консулхона ходимлари томонидан расмийлаштирилганидан сўнг қариндошлари ҳамроҳлигида 22 апрель куни «Жибек Жоли» – «Ғишт Кўприк» назорат-ўтказиш пункти орқали Ўзбекистонга етказилди”.
Ҳалок бўлганларнинг жасадлари шахслари расман аниқлангунига қадар Қозоғистоннинг Кордай туман касалхонаси ўликхонасида сақланаётган эди.
Аввалроқ Жамбулдаги автоҳалокатда жабрланган 9 нафар ўзбекистонлик Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги самолётида Бишкек орқали ватанига олиб келингани ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилгани хабар қилинган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига келтирилган ўзбекистонликларнинг 5 нафари мураккаб жарроҳлик амалиётидан ўтказилган.
Ташқи ишлар вазирлиги 21 апрель куни Ўзбекистон фуқароси бўлган 1996 йилда туғилган Марҳамат Жуманиёзова Тараз шаҳар шифохонасида шифокорлар назорати остида қолаётганини билдирган. Бунга шифокорлар беморнинг транспортда олиб кетилишига қарши кўрсатма бергани сабаб бўлган.
Ещё видео!