Ички ишлар вазирлиги брифинги
"Янгиликлар 24" кўрсатуви
"Ўзбекистон 24" телеканали
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Ташкил этилган постларда нега қуролланган ҳарбийлар туришибди? Бу аҳолида ваҳима уйғотяпти. Бизда уруш бўлмаяптику?
❗️Ушбу зарурат, республикамиз ҳудудида коронавирус пандемияси тарқалиши билан боғлиқ вазиятда аввало, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва мазкур касалликнинг мамлакатимиз бўйлаб кенг тарқалиб кетишини олдини олиш ҳамда назоратдан чиқмасликни таъминлаш мақсадида белгиланган чора-тадбирлардан биридир.
✅ Бу ҳолатни нормал қабул қилишни ҳамда белгиланган тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя этган ҳолда, ўзингиз ва оилангиз хавфсизлиги нуқтаи назаридан ёндашишингизни маслаҳат берган бўлардик.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Иссиқхонамда пишган маҳсулотларни шахсий машинамда бозорга олиб борсам бўладими?
❗️Махсус комиссиянинг 2020 йил 11 апрелдаги 18-сон Баёнига кўра, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозорга ёки озиқ-овқат дўконларига М1 ёки М2 тоифадаги шахсий транспорт воситангизда олиб боришингиз мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Сурункали касаллиги бор беморлар шифокор йўлланмаси билан шахсий машинасида касалхонага бориши мумкинми?
❗️Ҳақиқатан суранкали касаллик ва шифокорнинг тегишли йўлланмаси ёки маълумотномаси мавжуд бўлса, шахсий транспорт ёки бошқа транспортдан фойдаланиш мумкин.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Тошкентда яқин кунларда (20 апрелдан) барча тадбиркорларга автомобилда стикерсиз юришга рухсат берилади, деган миш-мишлар юрибди. Бу ростми?
❗️Ҳозирги вақтда бу масалада ҳеч қандай махсус ҳужжат йўқ. Ўзгаришлар бўлса, албатта хабар берамиз.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Маҳбусларнинг жазони ўташ муддати тугаса, карантин сабаб озодликка чиқариш кечиктириладими?
❗️Улар маҳбус эмас, маҳкум дейилади. Озодликка чиқариш кечиктирилмайди.
📜 Суднинг қарори асосида, жазо муддатини ўтаб бўлган маҳкумни озод этишдан олдин, тиббиёт ходимининг тегишли тиббий кўригидан ўтказиб, зарурий тиббий санитар анжомлар билан таъминлангач, унга озод этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилади.
💰Шундан сўнг, уни доимий яшаш манзилига етиб бориши учун зарурий пул маблағи билан таъминланади.
👮♂️Ушбу шахснинг яшаш жойи бўйича хизмат кўрсатувчи пробация хизмати ходимларига бу ҳақда хабар берилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❓Онам онкология шифохонасида. Доктор деярли ҳар 2-3 кунда дорилар ёзиб беради. Бу дориларни олиб келиш учун мен 8 км масофани пиёда босиб ўтяпман. Шу дориларни олиб боришим учун шахсий транспортдан фойдалансам бўладими?
❗️Мазкур ҳолатда, ҳақиқатан ҳам онангиз тиббиёт масканида даволанаётгани тўғрисидаги маълумотнома ва тиббиёт ходимлари томонидан тавсия этилган дори-дармонлар учун йўлланма (рецепт) мавжуд бўлган тақдирда, сиз шахсий автотранспортингиздан фойдаланишингизга йўл қўйилади.
🔹Мазкур саволга ўхшаш мазмундаги бошқа саволлар ҳам борлиги учун фуқароларимизга шуни маълум қиламизки:
➖ бундай ҳолатларда касаллик ҳақидаги тиббиёт ходимининг тегишли маълумотномаси ва дори-дармон олиш учун йўлланмаси асосида, фуқароларга ўзларига тегишли автотранспорт воситаларида тиббиёт муассасаларига бориб-келишларига йўл қўйилади.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz
Ещё видео!