🌸Telegram kanali: [ Ссылка ] (Yangi!)
🌸 Instagram: [ Ссылка ] (Yangi!)
🌸 Website: [ Ссылка ]
----------------------------------
Маълумот манбаси: Doctor Josh Axe
(1-қисм бу ерда: [ Ссылка ])
ТЕШИК #ИЧАКЛАР СИНДРОМИ 7 та БЕЛГИСИ (Тешик #ичак #касаллиги белгилари)
1. Баъзи овқат турларига #аллергия
Баъзи овқат турларига аллергиянгиз бўлса ёки вақт ўтиб аллергия пайдо бўлган бўлса, демак ичакларингиз ўтказувчанлиги ошиб кетган.
Ичаклардан токсинлар қонга ўта бошлаганида токсинлар билан курашиш учун организм яна ҳам кўп антителалар ишлаб чиқара бошлайди. Бу эса баъзи озуқа турларидаги антигенларга нисбатан ниҳоятда сезувчанликни оширади ва натижада аллергиялар вужудга келади.
Аллергиялар "тешик" ичак синдромининг энг кўп учрайдиган белгиларидан бири ҳисобланади.
2. Ичаклар яллиғланиши
2012 йилда Венгриядаги тадқиқотга кўра ярали колит ва ичаклар яллиғланиши билан касалланган беморларда йўғон ичак ҳимоя қатлами заифлашади ва тешик ичак синдроми юзага келади
12 кишидан иборат кичик тадқиқот натижасига кўра қўшимча Рух (Цинк) моддаси истеъмол қилиш ичаклардаги яллиғланишларни камайтиради. Албатта, бу натижаларни тасдиқлаш учун яна қўшимча каттароқ тадқиқотлар зарурдир.
3. Автоиммун #касалликлар
2011 йилда "Psycologic Reviews" журналида чоп қилинган тадқиқот хулосасига кўра ичак деворлари ҳужайралари орасидаги қаттиқ бирикмаларнинг ўтказувчанлигини назорат қилувчи Зонулин оқсили фаолиятига путур етганида ичакларда ва ичаклар ташқарисида автоиммун ўзгаришлар ва яллиғланишлар юзага келади.
Зонулин оқсили ичак девори орасидан макромолекулалар транспортировкаси учун жавобгар оқсилдир.
4. Қалқонсимон без муаммолари
Тешик ичаклар Тироид (бўқоқ) муаммоларини ҳам келтириб чиқариши мумкин. Ичаклар деворларининг заифлашиши Хашимото касаллиги, сурункали тироидит, гипотироидизмни келтириб чиқариши мумкин. Бу эса ўз навбатида доимий чарчоқ, депрессия, вазн муаммолари, метаболизм муаммолари кабиларни келтириб чиқаради.
5. Терининг яллиғланиши ва #ҳуснбузарлар
Ичаклар "тешик" бўлса, терида яллиғланишлар пайдо бўлади. Бундай яллиланишларга ҳуснбузарлар, псориаз кабиларни мисол қилса бўлади.
Бундай ҳолда ичакларни даволамасдан туриб тери муаммоларидан қутилиш ниҳоятда қийин бўлади.
6. Озуқаларнинг яхши ўзлашмаслиги
"Тешик" ичаклар овқатлардан фойдали моддаларнинг ўзлашишига тўсқинлик қилади, яъни улар яхши ўзлашмайди. Бундай инсонларда витамин В12, магний, ҳазм энзимлари ва бошқа моддалар етишмовчилиги (дефицити) кузатилади.
7. Кайфият муаммолари, #асабийлик
"Тешик" ичаклар нафақат саломатликка путур етказади, балки кайфиятимизга ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Ичаклар девори ўтказувчанлиги юқори бўлганида организмда юзага келган яллиғланишларга қарши катта миқдорда цитокинлар ва бошқа моддалар ишлаб чиқарилади, бу эса ўз навбатида депрессия ва шунга ўхшаш муаммоларга олиб келади.
Ещё видео!