#Ҳудудлар_ҳаёти
#Когон_шаҳар
#Аёллар_дафтари
10 нафар хотин-қизларга тикув машиналари топширилди!
Мамлакатимизда «Ҳаракатлар стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари» тамойили асосида улуғ мақсадларни кўзлаб амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида шижоатли, фидойи опа-сингилларимиз фаол иштирок этиб, Ватанимиз равнақи ва тараққиёти учун муносиб ҳисса қўшишмоқда.
Хусусан, ижтимоий, сиёсий жараёнларда хотин-қизларнинг тўлиқ ва тенг ҳуқуқли иштироки таъминланмоқда.
Шунингдек, жойларда ҳар бир ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизлар билан манзилли ишлаш мақсадида “Аёллар дафтари” ташкил этилиб, хотин-қизларга ижтимоий-иқтисодий, тиббий, ҳуқуқий ва психологик кўмак кўрсатилмоқда. Ушбу дафтарга киритилган хотин-қизлар муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш борасидаги ишлар сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқилди.
"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш борасида Когон шаҳрида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бугун, 28 сентябрь куни 3-босқич “Аёллар дафтари”га киритилган 7 нафар, 2 нафар "Ёшлар дафтари" 1 нафар "Темир дафтар"га киритилган хотин-қизларга субсидия асосида замонавий тикув машинкалари шаҳар ҳокими Ҳаёт Давлатов томонидан топширилди.
@kogonuz_official
Ещё видео!