Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашиш ҳамда давлат раҳбари сифатида бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига келди.
Давлат раҳбари дастлаб Қарши туманидаги Абу Муин Насафий мақбарасини зиёрат қилди, бу ердаги бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Қуръон тиловат этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашди ва ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.
Шавкат Мирзиёев учрашув қатнашчилари, туман студияларидаги сайловчилар билан суҳбатлашди. Улар вилоятни ривожлантириш имкониятлари, жойлардаги муаммолар бўйича фикрларини билдирди. Номзод аҳоли таклифларини ўз дастурига киритиш ва амалга оширишга ваъда берди.
Давлатимиз раҳбари Қарши шаҳрида фойдаланишга топширилган Президент мактабини бориб кўрди.
168 ўринли мактабда таълим жараёни ривожланган давлатлар тажрибаси асосида ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича инглиз тилида олиб борилади. Бунинг учун энг малакали ўқитувчилар, жумладан, 10 нафар чет эллик мутахассис жалб қилинган. 15 ўринли ўқитувчилар меҳмонхонаси қурилган.
Президент Шавкат Мирзиёев ўқувчилар билан суҳбатлашди.
Давлатимиз раҳбари Қашқадарё вилояти қатағон қурбонлари хотираси музейини бориб кўрди.
Музей 11 та бўлимдан иборат. Уларда Туркистон ўлкасида олиб борилган мустамлакачилик сиёсати ва қатағонларни акс эттирувчи ноёб тарихий фотосуратлар, хариталар, ашёлар ва бошқа манбалар акс эттирилган.
Давлатимиз раҳбари шу ерда журналистларнинг саволларига жавоб берди.
Шу билан Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифини якунлаб, Бухорога йўл олди.
Ещё видео!