"Таҳлилнома" кўрсатуви
"Ўзбекистон 24" телеканали
Ҳаётимизнинг яна етти куни ортда қолди ва одатдагидек Таҳлилнома орқали ўтган етти кунда содир бўлган воқеалар шарҳига киришамиз. Ҳа, бугун инсоният жуда қийин вақтни ўз бошидан кечирмоқда, аммо ҳар қандай қийинчилик ҳаётимиз йўлларида муаммоларининг энг мақбулини топишгатажриба ҳамдир.
4 август куни Президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида коронавирус пандемиясини жиловлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Жойлардаги бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизими ишини янада жонлантириш кераклиги таъкидланди. Олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, вакцина харид қилиш ва аҳолини вакцинация қилиш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғи берилди.
Пандемия даврида ижтимоий ҳимоя ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Маблағларнинг адолатли тақсимланиши ва тўланиши устидан доимий назорат ўрнатиш, қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича топшириқлар берилди. Маҳалла ва жамоатчилик назоратини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Ижтимоий ҳимоя ягона реестрининг жорий этилиши муҳокама қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ва вилоятининг ўзаро чегарадош бўлган туманлари ҳудудларини ўзгартириш бўйича лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Пойтахтдан Тошкент вилоятига 1010 гектар, вилоятдан пойтахтга 10196 гектар ер майдони ўтказилиши режалаштирилган.
Давлат раҳбари таклифларни маъқуллаб, Тошкент шаҳрининг бош режасини қайта кўриб чиқиш, аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш зарурлигини таъкидлади.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz
Ещё видео!