🏢Астрахань давлат техника университетининг Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилоятидаги филиали томонидан талабалар ва ўқишни тамомлаётган ёш мутахассислар билан ташкилот, корхона вакилларининг жонли мулоқотини ташкил этиш ҳамда талабаларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида «Карьера куни» меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
⚪️Меҳнат ярмаркасини ўтказишдан асосий мақсад қишлоқ хўжалиги, саноат, сервис хизмат кўрсатиш, олий ва профессионал таълим соҳаларида мавжуд бўш иш ўринларини аниқлаб вакант жойларга битирувчиларни жойлаштириш.
✅Мазкур тадбирга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ташкил этилди. Меҳнат ярмаркасида филиалнинг асосий буюртмачи ташкилотлари ҳамда 10 дан ортиқ бошқа корхона ва ташкилотлар (тижорат банклари, хусусий сектор ташкилотлари, уюшмалар ва илмий-тадқиқот институтлар) иштирок этди.
Ещё видео!