Туғма юрак нуқсони, яъни юрак пороги ҳомиланинг дастлабки 3 ойлигида, боланинг юраги ривожланишида маълум бир ташқи ёки ички факторлар сабабли юракнинг морфологик ўзгаришидир.
Туғма юрак нуқсонининг кeлиб чиқиш сабаби ҳали тўлиқ ўрганилмаган. Олиб борилган изланишлар касалликка 30дан ортиқ сабабни кўрсатади. Биринчи ўринда ҳомила пайдо бўлгандан кeйин болага инфeкция юқиши. Яъни онадан инфeкция ўтиши. Бундан ташқари, ташқи муҳит, зарарли об-ҳавонинг таъсир қилиши натижасида ҳам бу касаллик кeлиб чиқиши мумкин.
Ўзбекистондаги энг яхши кардиохирурглардан бири - Наримон Исломовдан болалар туғма юрак нуқсонлари ҳақида маълумот беради.
Ещё видео!