Ўзбекистон ҳукумати Тошкент ва бошқа шаҳарларни тиланчилардан тозаламоқчи.
Президент Шавкат Мирзиёев тиланчиликка қарши қонунни имзолаган.
Унга мувофиқ, жамоат жойларида тиланчилик қилганлар ва унга мажбурлаган шахслар жазоланади.
Жазо энг кам иш ҳақининг 1 баробаридан 3 йиллик қамоққача.
Тиланчилик дунёдаги энг қадимги касблардан.
Биронта ҳам давлат тиланчилардан холи эмас.
Айни пайтда бу ижтимоий иллатга қарши ҳамма давлат ўзи билганча курашиб келади.
Масалан, Британияда тиланчилик бундан қарийб 200 йил аввал қонундан ташқари, деб эълон қилинган.
Аммо тиланчилик жиноятми ёки муҳтожлик, деган баҳслар ҳали ҳануз давом этиб келади.
Тиланчиларга қарши полиция рейдларига қарамай, ҳалигача бу кураш сезиларли самара берган эмас.
Хўш, Ўзбекистон тиланчиликка барҳам бера оладими?
Ещё видео!