"Рамазон туҳфаси" диний маърифий кўрсатув
"Ўзбекистон" телеканали
Оллоҳ Таолога ҳамду саноларимиз бўлсин.Пайғамбаримизга эса ҳаммаларимизнинг саловоту саломларимиз бўлсин. Муҳтарам азизлар Рамазон ойидаги суҳбатларимизни давом эттирамиз. Бу ойларда ким нимаики яхши амаллар қилган бўлса, унга Оллоҳ зиёдаси билан унга савобини кўпайтириб берсин. Рамазон ойи киришидан аввал бизлар бир биримизга меҳру мурувват ва саховат кўрсатиш ҳақида алоҳида таъкидлаб кўп гапирган эдик. Яна қайтарамизки бу Рамазон ойида олдимизда бир ажиб бир шиор билан кириб келдик.Муҳтарам юртбошимиз бир шиорни олға сурдилар. Саховат ва кўмак умумхалқ ҳаракати . Буни кўп такрорлаяпмиз. Нима учун ? Чунки биз модомики бир юртда яшар эканмиз, бир мўмин мусулмон бўлиб мана бу рамазон ойларида турар эканмиз , албатта саховатли бўлишимиз керак.Минг раҳмат Рамазон ойида саховат кўрсатган тадбиркорларимизга, фермерларимизга ва бутун халқимизга . Ким қўлидан келганча халққа саховат қилган бўлса ана ушаларга Оллоҳ АЖР БЕРСИН.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz
Ещё видео!