"Кино тарихидан" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Кино санъати — кинематография нинг техник воситалар асосида шаклланган бадиий ижод тури; экран санъатининг муҳим таркибий қисми; реал борлиқни айнан ёки бадиий-ҳужжатли образлар, мультипликация воситалари ёрдамида суратга олиш; кинофильмларнинг омма орасида кенг тарқалиши учун хизмат қиладиган телевидение, видеокассета ва видеодискларни хам ўз ичига олади. Кино санъати кинематограф билан бир вақтда пайдо бўлди. Кинематограф эса фан ва техника тараққиёти билан боғлиқ ҳолда юзага келди ва аста-секин замонавий иқтисод, санъат ва маданиятнинг энг зарур соҳасига айланди.
Кино 1895 йил 28 декабрда Парижда (ихтирочилар ака-ука О. ва Л. Люмьерлар) юзага келган. Унинг юзага келиши, ўз навбатида, инсониятнинг бадиий маданияти тарихида объектив қонуният босқичи бўлди. Кино санъати еда адабиёт, театр, тасвирий санъат ва мусиқа тажрибалари, унинг эстетик жиҳатлари уйғунлаштирилиб, ўзига сингдирилган ҳолда воқелик ўзига хос ифода воситаларида фотоғрафик тасвир орқали кўрсатилади. Кино санъатининг оммани ижтимоий-сиёсий ва маданий жиҳатдан тарбиялашда, кишилар онги, фикр ва қарашлари, эстетик дид ва ҳистуйғулари, умуман, маънавий дунёсининг шаклланишида ғоявий-бадиий таъсири кучлидир. Кино санъатининг қарор топишида америка кинорежиссёри Д. Гриффитнит хизматлари катта. Биринчи бўлиб, у йирик план, параллел монтаж, кенгайтирилган панорама каби ифодали воситаларни қўллаган. Шунингдек, С. Эйзенштейн, Ч. Чаплин, Э. Штрогейм, К. Дрейер, К. Видор, Р. Клер қабилар ҳам жаҳон киноси ривожига муносиб ҳисса қўшдилар.
Ещё видео