Мухтарам юртбошимиз томонидан республикамизда давлат органлари билан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан мурожаатларнинг кўриб чиқилишини таъминлашда ўзига хос самарали механизм жорий қилинди.
Бу аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммоларини жойида ҳал этилишига замин яратди.
Бугун Учтепа туманида Тошкент шаҳар умумюрисдикция судининг раиси Экрин Хўжақулов ҳамда Тошкент шаҳар судларининг масъуллари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Қабуллар давомида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уй-жой, мол-мулк, оммавий ҳуқуқий муносабатлар, жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар, суд қарорлари билан боғлиқ масалалар юзасидан суҳбатлар ўтказилиб, аксарият муаммолар жойида ҳал қилинди.
Учтепа тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Ещё видео!