«Ўзбекистон 24» телеканали 25 сентябрда тарқатган хабарда айтилишича, маҳаллий ҳокимият амалдорлари қурилиш ширкатларидан биридан 21 миллион сўм миқдорида «доля» талаб қилган.
Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан ушбу икки шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. Айни дпайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бир неча кун олдин Бош прокуратура Самарқандда ҳам порахўрлик ҳолати аниқлангани ҳақида расмий билдирув тарқатган эди.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Лоиш шаҳарчасида яшовчи У. Ё. «Ўзбекистон почтаси»нинг Самарқанд филиали директори Шерали Умаров унга почта биносидан 30х7 метр ер майдонини ажратиш ва «Ўзбекистон почтаси» кузатув кенгаши қарорини чиқартириб бериш эвазига юз минг доллар пора талаб қилгани ҳақида шикоят ёзган.
Шикоятда таъкидланишича, Шерали Умаров поранинг муайян миқдорини “ўзидан юқори турган раҳбарларга бериши”ни айтган.
Тезкор тадбирда Умаров ўз иш хонасида 40 минг доллар олаётганида қўлга туширилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб, Самарқанд вилоят прокуратураси дастлабки тергов ишларини олиб бормоқда.
Ещё видео!