#uzlidep #shavkatmirziyoyev #tadbirkor
❗️“Кредит, ер ва бино ажратиш масалалари, хусусий мулк ҳимояси, лицензия, рухсатнома олишдаги бюрократиялар тадбиркорларни қийнаяпти” – Президент
➖Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқотига тайёргарликнинг бориши бўйича йиғилиш ўтказилди.
➖Маълум бўлишича, савол ва таклифларни йиғиш бўйича штаб ҳамда “колл-марказ”га бугунги кунгача 7 минг 200 дан ортиқ таклиф ва мурожаатлар келиб тушган.
➖Шавкат Мирзиёев ҳар бир мурожаатни, айниқса, кичик ва ўрта бизнесни қийнаётган масалаларни алоҳида назоратга олиб, қонуний ва ижобий ечим топиш зарурлигини таъкидлади.
➖Ҳудудларга чиқиб, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш асосида бизнес учун шароитларни яхшилаш, тартиб-таомилларни соддалаштириш бўйича аниқ кўрсатмалар берди.
➖Август ойи ўртасидан бошлаб, жойларда вазирлар ва ҳокимлар иштирокида тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталиги ўтказилиши белгиланди.
☝️Президент иштирокидаги учрашув бу ҳафталикнинг якуний ва асосий воқеаси бўлади.
Сайт ([ Ссылка ]) | Facebook ([ Ссылка ]) | Instagram ([ Ссылка ]) | TikTok ([ Ссылка ]) | Twitter ([ Ссылка ]) | YouTube ([ Ссылка ])
Ещё видео!