Тушда югуриш мақсадга етишни англатади. Қўрқувдан югуриш эса бирор ёмонликдан паноҳ, ҳимоя топишга ишора. Тез югуриш кутилмаган бахтни англатса, рақиби ортидан югуриш ўнгда ғалаба ва фойда демакдир.
Тушингизда болалар югураётганини кўрсангиз ўнгда севинасиз. Ҳомиладор аёл тушида югурса эсон-омон кўзи ёришига ишора.
Деярли барча халқлар таъбир китобларида тушда югуриш — омад келтиради деб ишонилади.
Тушда кимнидир қувлаш ва ёки кимдандир қочиш ҳаётдаги нималаргадир интилиш ва хавотирларнинг онг ости таъсирида тушга киришидан. Бундай тушлар одатда ҳаётини ўзгартираётган ёки ҳақиқий ўзгаришларни истаётганларда кўпроқ кузатилади.
Айрим одамларда бир хил тушни қайта-қайта кўришади. Масалан тез-тез тушингизда югураётган ёки қочаётган бўлишингиз мумкин. Бу айни вақтда ўз олдингизга катта мақсад қўйганингизни билдириб, реал ҳаётда ўша мақсадингизга етган ондаёқ бундай тушлар сизни бошқа безовта қилмайди.
Тушда машина ортидан югуриб унга етиб олиш ҳам ҳаётдаги ғалабаларни ваъда қилади.
Агар тушда қўрқинчли одам қувласа бу оилада муаммолар кузатилаётганидан дарак.
Айрим таъбир китобларига кўра, тушда вафот этган одамнинг ортидан қувиш ўтган ишлардан афсусланишни англатади.
#tush #tushga #tushda #yugursa #chopsa #poyga #quvsa #qochsa #kirsa #yugurish #chopish
Ещё видео!