Президент Дональд Трамп бошчилиги остидаги янги АҚШ маъмуриятининг кутилмаганда Сурия ва Афғонистонда қисқа вақтнинг ичида кетма-кет амалга оширган ҳужуми ҳозир ҳам минтақавий ва ҳам халқаро таҳлилчилар орасида худди шу каби баҳоларга сабаб бўлмоқда. Аксарият таҳлилчиларнинг бирдек эътироф этишларича, президент Трамп бошчилиги остидаги янги АҚШ маъмурияти бир ўқ билан уч қуённи урган: Сурия ва Афғонистонни бомбалаб, ҳам Россия, ҳам Шимолий Корея ва ҳам ИШИДга ишора берган. Аммо бунинг Афғонистонга шундоққина қўшни Марказий Осиё минтақаси учун оқибатлари қандай бўлиши мумкин? - Францияидан сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов таҳлилига асосланган видеолавҳамизда. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Ещё видео!