21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни(рукн)
Ўзбек тили байрами куни муносабати билан ижодкорларимиз томонидан туркум мақолалар тайёрланиб, олимлар, ўқитувчилар, зиёлиларнинг вакиллари – тилимиз жонкуярлари билан суҳбатлар уюштирилмоқда.
ЎзА мухбирининг таниқли ўзбек адабиётшунос олимларидан бири Қозоқбой Йўлдошев билан видео суҳбатида ўзбек тилининг ривожланиши йўлидаги жиддий муаммолар, камчиликлар ҳамда она тилимизнинг янада равнақ топиши учун амалга оширилиши зарур бўлган энг муҳим ишлар тўғрисида сўз боради.
Қуйида ушбу суҳбатни эътиборингизга ҳавола қилаяпмиз.
***
Видео
***
Таниқли адабиётшунос олим Қозоқбой Йўлдошевнинг мулоҳазалари кишини ўйлашга чорлайди. Суҳбатдошимизнинг айрим фикрларини ўз юртини, она тилини жондан ортиқ севадиган бир ватанпарвар, фидойи инсоннинг жонкуярлиги, куйинчаклиги сифатида қабул қилиш лозим, деб ўйлаймиз.
Ҳақиқатдан ҳам она тили миллатнинг биринчи белгиларидан биридир.Тилимизнинг софлигини таъминлаш, унинг ривожланиши учун жон куйдириш нафақат олимларнинг, балки бутун жамоатчиликнинг ишидир.
Кейинги йилларда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақомини тўлиқ таъминлаш борасида давлатимиз томонидан жуда кенг миқёсда катта ишлар амалга оширилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар тобора амалий тус олмоқда.
Бироқ ҳали бу борада қиладиган ишларимиз кўп. Шундай экан, халқимизнинг ҳар бир каттаю кичик вакили, айниқса, ёшларимиз тилимизнинг софлиги, қамрови кенглигини таъминлаш учун курашиши даркор. Зеро, ўзбек тили миллатнинг руҳини белгилайди. У халқни бирлаштиради.
Ўз тилини йўқотган миллат миллат ҳисобланмайди
Теги
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигиЎзАЎзбекистонрасмий ахборотетакчи ахборот агентлигидир.Ўзбекистон Республикаси ПрезидентиПрезиденЎзбекистон РеспубликасиШ.Мирзиёевдавлат органлари фаолиятиИлм-фанЎзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р иқ а р о р икиноқизиқарли видеокитоблархинд киносиузбек киносиФармонНорматив ҳужжатларИнновацион ғоялар ва ишланмаларНизомИлмий ишСиёсатЖамият