Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
Бугун вилоят аҳли учун Самарқанд шаҳрида вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Сайёр қабулга 650 нафардан ортиқ фуқаролар ташриф буюриб, ўз таклиф ва мулоҳазалари, мурожаатларини вилоят сектор раҳбарлари, вилоятдаги 89 та бошқарма, корхона ва ташкилотларнинг мутасаддилари ҳамда туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига билдиришди.
Бу галги оммавий қабулга Самарқанд шаҳри, Пастдарғом, Пайариқ ва Самарқанд туманидан келган фуқаролар кўпчиликни ташкил этди. Фуқаролар томонидан асосан кредит ажратиш, алимент тўловини ундириш, коммунал соҳалардаги муаммоларни бартараф этиш ва моддий ёрдам ажратиш борасида кўпроқ мурожаатлар билдирилди.
Ҳар бир мурожаат рўйхатга олиниб, унда кўтарилган масалалар масъул ижрочилар иштирокида атрофлича муҳокама этилди. Ижро ҳолати 15 кундан сўнг вилоят ҳокимлигида кўриб чиқилиши белгиланди.
Ещё видео!