2021-йил 6-январ куни Муборак тумани марказий Занжирсарой шоҳ кўчасида "14-январ Ватан ҳимоячилари, Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топган кун" 29-йиллиги олдидан "Ким Ватанга содиқ бўлса мендирман ўша" ҳарбий Ватанпарварлик тадбири ўтказилди.
Тадбирда Муборак туманидаги Жанубий-Ғарбий махсус ҳарбий округи 53943-ҳарбий қисми ҳарбийлари махсус ҳарбий парад ва кўргазмали чиқишларини намойиш этишди. Ушбу тадбирни Муборак туман хокимлиги, Муборак Маданият маркази , Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Муборак туман бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Муборак туман кенгаши ва уюшмаган ёшлар ҳамкорликда ўтказишди.
Тадбирда Муборак туман ҳокими Улуғбек Эрназаров сўзга чиқиб, Ватанимиз, халқимиз тинчлиги йўлида хизмат қилаётган ҳарбийларимизни яқинлашиб келаётган байрам билан табриклади.
Ҳарбий Ватанпарварлик ойлиги тадбирида 2000 киши иштирок этишди.
Ещё видео!