Расмий Москва илк бор минтақадаги барча ўйинчи давлатлар иштирокидаги кенг қамровли тинчлик музокараларига мезбонлик қилмоқчи, афғон можаросига дипломатик йўл билан ечим топиш ҳаракатларига бошчилик қилмоқчи. Сўнгги йилларда Толибон ҳаракати билан тўхтаб қолган тинчлик жараёнини жонлантириб, Яқин Шарқдаги ИШИД гуруҳининг Афғонистоннинг Ўзбекистон дохил аксарият Марказий Осиё давлатлари билан бевосита чегарадош шимолида фаоллашишининг олдини олмоқчи, ўз чегараларини жангарилар таҳдидидан ҳимоя этмоқчи. Бу ҳақда шу ҳафта бошида афғонистонлик ҳамкасби билан пойтахт Москвадаги учрашуви чоғида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров баён қилган. Сергей Лавров Россия, Афғонистон, Покистон, Хитой, Ҳиндистон ва Эронни ўз ичига олган музокаралар шу ойнинг ўзида бўлиб ўтишини маълум қилган.Москвадаги устма-уст музокаралар, ҳукумати расман рад этиб келаётган эса-да, Россиянинг Афғонистон Толибон ҳаракати билан яқинлашиш ҳаракатида экани ва уларга, ҳатто, қурол-яроғ етказиб беришни бошлаганига оид хабарлар ортидан уюштирилмоқда. Ўзининг сайловолди кампанияси давомида Россия, жумладан, президент Владимир Путин билан ўзаро алоқаларини қайтадан яхшилаш истагида эканини қайта-қайта баён қилиб келган республикачи президент Дональд Трамп бошчилигидаги АҚШ янги маъмурияти эса, расмий Москванинг Афғонистон ва афғон можароси билан боғлиқ сўнгги саъй-ҳаракатларига ҳалича расман ўз муносабатини билдириб чиқмаган. Таҳлилчиларнинг бирдек эътироф этишларича, АҚШ янги маъмурияти мавқеининг ҳануз ноёан қолаётгани жорий вазиятда Афғонистон дохил минтақа билан боғлиқ шундоқ ҳам мураккаб бўлган геосиёсий вазиятни янада чигаллаштирган. Уларга кўра, маълум муддатдан сўнг, Россиянинг қўшни Афғонистондан ўзларини сиқиб чиқаришга қаратилган узоқ муддатли геосиёсий режаларини АҚШ томони ўта салбий қабул қилишни бошлаши эҳтимоли ҳам ўз кучини сақлаб қолаверади. Мавжуд вазиятга Афғонистон ичкарисидан бир муносабат эса, бу ҳафталик "Сўз Сизга" дастуримиздан ўрин олган - назардан қочирманг. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.
Россия Афғонистонда нималарни кўзламоқда? - BBC O'zbek
Теги
bbcuzbekббсббсузбекянгиликларузбекистанузбекbbcnewsuzbekuzbekistanўзбекистондунётошкентташкентўзбекчахабарларвидеолармақолаларсуҳбатларроссиямосквапрезидентвладимирпутинсергейлавровкремльафғонистонафганистанақшамерикадональдтрампишидтолибонтолибларжангариларурушжангларбошвазиршавкатмирзиёевмигрантлармуҳожирларўзбекларчиқишвизасибиометрикпаспортгринкартахавфсизликминтақачегарадўстумғанийгеосиёсатхитойшоснатоғарб