Ўзбекистонда айрим санъаткорларнинг лицензиясидан маҳрум этилиши мавзуси охирги кунларда ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама қилинаётган мавзу бўлди.
Сал олдинроқ “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Жаҳонгир Отажонов, Абдулла Қурбонов, Шаҳло Аҳмедова ва Ҳалима Ибрагимовага “ижодий фаолиятини давом эттириш учун рухсат берилгани” ҳақида хабар тарқатди.
Бугун кимдир ўзи ёқтирган санъаткорининг қўшиғини тинглаши учун лицензияга муҳтож эмаслиги ҳақидаги фикрларни ҳам эшитиш мумкин.
Хўш, қўшиқ айтиш учун лицензия керакми?
Би-би-си Ўзбекнинг бугунги YouTube LIVE дастуримиз ушбу мавзуга бағишланди.
Жонли дастуримизда таниқли санъаткор Сарвара, Oxus Culture жамияти раҳбари Ҳусниддин Ато иштирок этишди.
Дастур бошловчиси Паҳлавон Содиқ.
Дастуримиз иштирокчиларининг Интернет сифати учун томошабинлардан узр сўраймиз.
Ещё видео!